«Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими, деган саволга Жавлон Шодмоновнинг жавоби қандай бўлди? (+видео)

«Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими, деган саволга Жавлон Шодмоновнинг жавоби қандай бўлди? (+видео)

Актёр ва продюсер Жавлон Шодмонов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Жавлон Шодмонов «Божалар» жамоаси Мўмин Ориповнинг вафотидан сўнг бачканалашиб кетди, мазмунидаги гапларга муносабатини билдирди.

- Билмасам энди. Менимча, ҳар доим иккита одамни кўриб юрган мухлислар учун битта одам бўлмай қолиши ғалати туюлиши мумкин. Ҳозир Мўмин бўлганида, бошқача бўларди. Билмадим. У вақтда жиддий дейсиз-у, аммо ‘Жийда гуллаганда’, ‘Анҳор бўйида’ қўшиқларимизда ҳам ҳазиломуз сўзлардан фойдаланганмиз, ҳозир ҳам шунақа сўзлардан фойдаланамиз.

Ҳозир ҳам Жаҳонгир акамнинг жиддий қўшиқлари, чуқур маънога эга бўлган қўшиқлари бор. Энди уларнинг услублари шунақа. Жиддий қўшиқларни катта реклама қилмаслигимизнинг сабабини билмайман. Бачкана-бачкана дейишади-ю, аммо барибир кўришади. Агар бирорта одамни ёқтирмасам, у одамни кўрмайман, эшитмайман, эътибор ҳам бермайман, менда шунақа одат бор. Биз бачкана бўлсак, нега бизни кўришади, эътибор беришади. Шу ҳолатга тушунмайман, дейди Жавлон Шодмонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!