Археологлар "тарихни қайта ёзувчи" кашфиётни амалга оширишди

Археологлар "тарихни қайта ёзувчи" кашфиётни амалга оширишди

Мисрнинг Қоҳирадан тахминан 30 километр жанубда жойлашган Саккара қишлоғида археологлар ёши 4,5 минг йилни ташкил этувчи, Қадимги қироллик давридаги подшоҳ Тетининг рафиқаси малика Нараат дафн этилган мақбарини топишди.

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу кашфиёт кўп жиҳатдан минтақа тарихини қайта ёзади.

Миср Маданият ва қадимий ёдгорликлар вазирлигининг хабар беришича, мақбара Қадимий ёдгорликлар Олий Кенгаши ҳамда Искандария кутубхонаси қошидаги Мисршунослик маркази томонидан Заха Хавас бошчилигида ташкил этилган қўшма миссия мутахассислари гуруҳи томонидан кашф этилган.

Милоддан аввалги 2347-2337 йилларда ҳукмронлик қилган Қадимий Қиролликнинг VI-сулоласи фиръавнларидан биринчиси бўлмиш Тетининг рафиқасига тегишли мақбаранинг бир қисми бир неча йил олдин аниқланган. Аммо археологлар кўплаб ер ости хоналарига шу кунларда етиб боришга муваффақ бўлишган.

Қудуқлардан археологлар, шунингдек, кўплаб артефактлар ҳамда ўша пайтда қадимги мисрликлар сиғинган худоларнинг кўплаб ҳайкалларини топишган.

"Ушбу кашфиёт Саккара нафақат эрта, балки кейинги, яъни Янги подшоҳлик даврида ҳам некропол бўлиб хизмат қилганлигидан далолат беради", дея таъкидлаган Хавас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!