“АрМИ-2022” ғолиблари пул мукофоти ва муддатидан олдин ҳарбий унвонлар билан тақдирланди

“АрМИ-2022” ғолиблари пул мукофоти ва муддатидан олдин ҳарбий унвонлар билан тақдирланди

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг Амфитеатрида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолиб ва совриндор бўлган ҳарбий хизматчилари лавозим маошларига мос равишда ўн, олти ва уч баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда бир пағона юқори малака тоифалари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, армия ўйинларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга муддатидан олдин навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.

Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Халқаро армия ўйинларида дунё армияларининг энг кучли жамоалари билан ўзаро кураш олиб борган Ўзбекистон бу йил ҳар қачонгидан юқори натижаларини қайд этганини фахр билан таъкидлаб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!