Арабистондаги «Ал-Қоида»нинг етакчиси ҳибсга олинди

Арабистондаги «Ал-Қоида»нинг етакчиси ҳибсга олинди

Арабистон ярим оролида ташкил топган «Ал-Қоида» террористик гуруҳининг раҳбари Холид Батарфи ҳибсга олинган. Операция мониторинг гуруҳининг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда, бу воқеа ўтган йили октябрь ойида содир бўлган.

«Арабистон ярим оролидаги «Ал-Қоида» гуруҳи 2020 йил охирида жиддий муаммоларга дуч келди. Унинг етакчиси Холид Батарфи октябрь ойида Ал-Маҳра вилоятидаги Ал-Гайда шаҳрида ҳибсга олинган», - дейилади ҳужжатда.

Худди шу амалиёт вақтида раҳбар ўринбосари Саад Атеф ал-Авлаки ўлдирилган.

2018 йилнинг кузида АҚШ Давлат департаменти Батарфини қўлга киритишда ёрдам берадиган маълумот учун мукофотларни 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача оширганлигини эълон қилган эди.

Арабистон ярим оролидаги Ал-Қоида гуруҳи 2009 йилда ташкил топган ва асосан Яманда фаолият юритади. Турли хил манбаларга кўра, 2011 йил сентябргача уни ҳукумат кучлари билан жангда ёки Америка зарбаси натижасида ўлдирилган Анвар ал-Авлаки бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!