Америкаликлар Исроилга снарядлар етказиб беришни тўхтатди

Америкаликлар Исроилга снарядлар етказиб беришни тўхтатди

Америка маъмурияти 2023 йил 7-октабрдан бери илк бор Исроилга ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Axios портали икки Исроил расмийсига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, бу қадам Исроил расмийларини жиддий хавотирга солган ва улар снарядларни етказиб беришдаги кечикиш сабабларини ўрганишга киришган.

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга ташрифи чоғида яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняху билан Рафаҳдаги ҳарбий операция юзасидан «қаттиқ суҳбат» ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!