“АҚШ ва Буюк Британия билвосита кучлар орқали ИШИДни қўлламоқда” — Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили

“АҚШ ва Буюк Британия билвосита кучлар орқали ИШИДни қўлламоқда” — Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили

АҚШ ва Буюк Британия махсус кучлар ва маҳаллий прокси кучлар орқали Афғонистондаги ИШИДни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов берган баёнотга асосланиб, Tasnim News хабар берди.

Замир Кабулов Вашингтон ва Лондонни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаган. Махсус гуруҳлар ёрдами билан Афғонистон жанубидаги жангариларга қурол ва маблағлар берилаётгани билдирилган.

Ғарб, шунингдек, Афғонистонда ИШИДдан бошқа кучларни ҳам рағбатлантираётгани даъво қилинган. Бундай ҳаракатдан мақсад эса “Толибон”га босим ўтказиш. АҚШ “Толибон”га муқобил гуруҳларни шакллантириш орқали унинг ҳокимиятини чеклаш ва геосиёсий таъсирига қайта олишга уринаётгани билдирилган.

Россия вакили Кабуловга кўра, Ғарбнинг афғон давлат активларини тортиб олиш ва “Толибон”нинг молиявий ва иқтисодий имкониятларини чеклаш бўйича ҳаракатлари унинг Афғонистондаги террорчилик таҳдидларига қарши курашиш имкониятига салбий таъсир этмоқда. “Толибон” терроризмга қарши курашда тўлиқ имкониятларини сафарбар эта олмаяпти.

Манбада айтилишича, Москва “халқаро миқёсда тан олинмаган Афғонистон ҳукуматига терроризмга қарши кучларни тайёрлашда ёрдам бермоқда. Россия расмийси айни дамда Москва терроризмга қарши курашда “Толибон” ва минтақанинг барча мамлакатлари учун асосий ҳамкор эканлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!