АҚШ Ироқдан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқишга рози бўлди

АҚШ Ироқдан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқишга рози бўлди

22 ва 23 июль кунлари Вашингтонда АҚШ ва Ироқ мудофаа департаментлари раҳбарлари, Остин ва ал-Аббосий иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Коалиция фаолиятини тугатиш ва Бағдоднинг Ироқда ҳарбий иштирокини сақлаб турган давлатлар билан янги икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Амирликларнинг The National газетаси хабар берди.

Ироқ расмийларига яқин манбалар коалиция таркибида фаолият юритаётган Америка қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Шунингдек, АҚШ ва халқаро кучларнинг бир қисми янги хавфсизлик келишувлари доирасида қолиши қайд этилган. Вашингтон Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятидаги Айн ал-Асад авиабазасидан ўз қўшинларини олиб чиқишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!