Ақлга бўйсунган ишқ: 17 ёшли таниқли актрисанинг севги тарихи (фото)

Ақлга бўйсунган ишқ: 17 ёшли таниқли актрисанинг севги тарихи (фото)

Отасининг қизи сериалидаги сингил роли билан машҳур бўлган 17 ёшли актриса Екатерина Старшова севгилиси билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.
Катя фақат кино билан чекланмаган. У кўп йиллардан бери фигурали учиш билан шуғулланган. У айнан шу спорт тури орқали севгилиси Василий билан танишган. Дастлаб улар шунчаки дўст бўлишган. Аммо кейинчалик Катя айнан шу йигит унинг бахти эканлигини тушунган.

Буни бир кўришдаги севги деб бўлмайди. Биз Вася билан 4 йилдан бери музда жуфтликда ҳаракат қиламиз. Шунчаки энди нафақат музда, балки муздан ташқаридаги ҳаётда ҳам бирга бўла олишимизни тушундик , дейди қизнинг ўзи.
Екатерина олдинроқ инстаграмда жиддий туйғулари ҳақида ёзди. Аммо Василий билан муносабатларини реклама қилишни истамади. Фақат 2018 йилдагина у севгилиси билан биргаликдаги видеороликни интернетга жойлади.
Ҳа, ҳеч қандай сюрпризларсиз, ақл билан туғилган муҳаббат. Яқинда Екатеринанинг ҳомиладор эканлиги ҳақида миш-мишлар болалади. Аммо қиз буни рад этди ва ҳали ўқиши борлигини, она бўлишга эса ёшлик қилишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!