Ана холос! “Хитой сунъий нафас мосламалари беморларни ўлдириши мумкин”

Ана холос! “Хитой сунъий нафас мосламалари беморларни ўлдириши мумкин”

Апрель ойи бошида Британия ҳукумати тантанали равишда Хитойдан катта миқдордаги сунъий нафас мосламалари сотиб олишини эълон қилди. Бир мунча вақт ўтгач етакчи британиялик шифокорлар ҳамкасбларини сифати паст бўлган Хитой асбобларидан фойдаланишдан қайтара бошлашди. 

“Ушбу жиҳозлардан фойдаланиш беморларга катта зарар етказиши, шу қаторда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Биз ушбу мосламаларни олиб ташлаймиз ва уларни беморлар учун мос келадиган бошқа мосламаларга алмаштирмоқчимиз”, – дейилган мактуб 13 апрелда тарқатилган ва NBC News томонидан икки ярим ҳафта ўтгач эълон қилинган.

Британиялик шифокорлар Хитойда ишлаб чиқарилган жиҳозлар барқарор кислород билан таъминлай олмаслиги, ёмон қурилгани ва тозалаш жуда қийинлиги – хавфли вирус билан ишлашда қабул қилинмаслигини айтган.

Гап Пекиндаги Aeonmed Co. Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Shangrila 510 русумидаги қурилмалар ҳақида кетмоқда. Бу компания жаҳон бозорига реанимация ускуналарини етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

Реанимация ускуналарининг кескин танқислигига дуч келган кўплаб давлатлар бу каби мосламаларни сотиб олишга шошилди ва Хитой ушбу жиҳозларнинг асосий етказиб берувчиси бўлди.

Aeonmed компанияси британиялик шифокорларнинг баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!