Ана холос! Таниқли актёр хотинига бошқа билан севишишга рухсат берди

Ана холос! Таниқли актёр хотинига бошқа билан севишишга рухсат берди

Aмерикалик актёр Уилл Смит рафиқаси Жада Пинкетт Смитга бошқа эркак билан севишишга рухсат берди. Бу ҳақда юлдузнинг рафиқаси билан учраша бошлаган хонанда Aвгуст Aлсин маълум қилди. Унга кўра, Август ва Жада ошкора муносабатларга ега.

Super нашрининг хабар беришича, қўшиқчи ва Уилл Смитнинг рафиқасини Уиллнинг тўнғич ўғли Жаден 2015 йилда таништирган. Aвгуст Aлсиннинг айтишича, ўшандан бери улар учрашиб туришади ва уларнинг муносабатларини Уилл Смиттнинг ўзи қўллаб-қувватлаган, чунки Жада билан никоҳлари "шериклик"ка айланган.

 "Бир неча йиллар давомида мен ўзимни бу муносабатларга бутунлай бағишладим ва мен уни жуда севаман", — деб тан олди хонанда.

Унинг сўзларига кўра, у Смит оиласини ҳаммасини интервьюда айтиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бироқ Жада Пинкетт Смит бу маълумотларни рад этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!