Америкалик талабалар Ғазодаги урушга қарши чиқишди

Америкалик талабалар Ғазодаги урушга қарши чиқишди

Талабалар норозиликлари Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган таълим муассасаларини қамраб олди, улар АҚШ ҳукуматини Исроил ҳарбий амалиётларини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Норозилик намойишлари Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаларининг ҳибсга олиниши ва чиқариб юборилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олди. Йель, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Гарвард, Техас, Мичиган, Массачусетс технология институти, Калифорния давлат политехника университети ва бошқалар норозилик намойишларини бошладилар.

Техас Хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, Остиндаги Техас университетида 34 киши ҳибсга олинган.

Лос-Анжелес полициячилари намойишчиларни тарқатиш буйруғига биноан Жанубий Калифорния университети кампусини ўраб олди. Айрим талабалар тарқалиб кетишди, бироқ 50 га яқин намойишчилар марказий кампусни тарк этишдан бош тортганлари учун ҳибсга олинди.

Ғазо маъмуриятига кўра, 2023 йил 7 октябрь куни 1200 га яқин одамнинг умрига зомин бўлган ХАМАС террорчилик ҳужумларига Исроил томонидан жавобан анклавда 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!