Ака-укаларга нисбатан фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Ака-укаларга нисбатан фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 53 ёшли Хапиз М. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг 18 январь куни ака-укалар 31 ёшли Аҳмад Х. ва 35 ёшли Акмал Х. “Като” автокран харид қилишда ёрдам беришларини ваъда қилиб, ундан 15.700 АҚШ доллари олишган. Аммо ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!