Африкада 175дан ошиқ оммавий қатл қурбонларининг суяклари топилди

Африкада 175дан ошиқ оммавий қатл қурбонларининг суяклари топилди

Африканинг Буркина-Фасо шимолидаги қабристонда камида 180 эркакнинг жасади топилди, деб хабар беради “Reuters” агентлиги.

“Human Rights Watch”  халқаро ташкилотининг баёнотига кўра, Жибо шаҳри яқинида ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилган дея тахмин қилинаётган оммавий қатл қурбонлари умумий қабрга дафн этилган. Ташкилот мамлакат раҳбариятини айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Ўз навбатида, Буркина-Фасо расмийлари ўз текширувларини бошлашларини маълум қилишди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хабарига кўра, қатллар ўтган йил охирида бошланган. Қотилликлар олдидан одамларнинг қўллари боғланган ва кўзлари кўр қилинган, кейин жасадлар шаҳар йўллари ва Жибо кўприклари остида қолдирилган.

2017 йилдан бери Буркина-Фасо “Ал-Қоида” ва "Исломий давлат" га алоқадор жангари гуруҳларга қарши курашиб келмоқда. Можаро бошланганидан бери 100 дан ошиқ одамлар ҳаётдан кўз юмган, миллионга яқин одамлар қочқинларга айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!