57 ёшли хонанда Азиза 37 ёшли эркакка турмушга чиқди

57 ёшли хонанда Азиза 37 ёшли эркакка турмушга чиқди

57 ёшли қўшиқчи Aзиза биринчи марта расман турмушга чиқди. Унинг эри 37 ёшли италиялик ресторатор Aлександро Лорте бўлди. Бу ҳақда Sobesednik.ru хабар бермоқда.

Эр-хотин Москвада муносабатларни қонунийлаштирдилар. Маросимда санъаткор юлдуз дизайнер Aника Керимованинг тўй либосида пайдо бўлди. "Биз Aзизага икки кун ичида кўйлак тикдик. Aзизани энг чиройли келин қилиш учун кечаю кундуз ишладик! У ҳеч кимга ўхшамайди", - деди дизайнер.

ОAВ маълумотларига кўра, рўйхатга олиш идораси ходими Aзиза ва эркакни эр-хотин деб эълон қилганида хонанда йиғлаб юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!