5 та туманда аҳолига суюлтирилган газ етказиш функцияси хусусий операторга берилади

5 та туманда аҳолига суюлтирилган газ етказиш функцияси хусусий операторга берилади

Президентнинг “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизимини хусусий операторларга ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланади, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизими хусусий операторларга топшириладиган туманлар рўйхати белгиланади.

Газ таъминоти объектларидан фойдаланиш ва газ сотиш функцияларини ишончли бошқаруви бўйича ислоҳотларни амалга оширишни мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби тасдиқланади.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизимида хусусий операторга топшириладиган қуйидаги туманлар таъминоти бўлимлари пилот лойиҳаси сифатида танлаб олинган:

  • табиий газ йўналишида - Қорақалпоғистон Республикасидаги “Хўжайлитумангаз”, Андижон вилоятидаги “Олтинкўлтумангаз”, Бухоро вилоятидаги “Бухоротумангаз”, Жиззах вилоятидаги “Ғаллаоролтумангаз”, Қашқадарё вилоятидаги “Қаршитумангаз”, Навоий вилоятидаги “Қизилтепатумангаз”, Наманган вилоятидаги “Янгиқўрғонтумангаз”, Самарқанд вилоятидаги “Самарқандтумангаз”, Сурхондарё вилоятидаги “Деновтумангаз”, Сирдарё вилоятидаги “Ховостумангаз”, Тошкент вилоятидаги “Янгийултумангаз”, Фарғона вилоятидаги “Учкўприктумангаз”, Хоразм вилоятидаги “Урганчтумангаз”, Тошкент шаҳридаги “Бектемиртумангаз” газ таъминоти бўлимлари;
  • суюлтирилган газ йўналишида - Қорақалпоғистон Республикасидаги “Тўрткўлтумангаз”, Андижон вилоятидаги “Андижонтумангаз”, Фарғона вилоятидаги “Бешариқтумангаз”, Самарқанд вилоятидаги “Ургуттумангаз” ва Қашқадарё вилоятидаги “Чироқчитумангаз” газ таъминоти бўлимлари.

Шунингдек:

  • газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган туманлар бўйича салоҳиятли компаниялар билан музокаралар ўтказиб, натижаси бўйича аниқ шартлар асосида газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш чораларини кўрилиши;
  • газ таъминоти ташкилотлари балансидаги қонунчиликка мувофиқ хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган объектларни аниқлаш;
  • пилот лойиҳаси амалга оширилаётган туманлардан ташқари хусусий операторларга юклатиладиган вазифаларни бажариш учун талабгорлар пайдо бўлганда, ўрнатилган тартибга мувофиқ ишларни ташкил этиш белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари:

  • хусусий оператор танлови учун ўтказиладиган хизмат кўрсатишнинг бошланғич нархи белгиланади;
  • хусусий операторлар ишончли бошқаруви ҳудудларидаги газ истеъмолчиларидан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш механизми тасдиқланади;
  • 2024 йил 1 ноябрга қадар республикада суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганини инобатга олиб, истеъмолчиларни мақбул нархларда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан республикага суюлтирилган газни импорт орқали олиб кириш ҳамда истеъмолчиларга бозор нархларида реализация қилиш имконини яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси президент администрациясига киритилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!