32 йиллик ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир-биридан нималар кутмоқда?

32 йиллик ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир-биридан нималар кутмоқда?

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 13 июнь куни рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Эртаси куни Кўксарой қароргоҳида Жанубий Корея президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Жанубий Корея президенти нима мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрди?

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг узоқ йиллик ҳамкорларидан бири. Сўнгги 7 йилдаги муносабатлар анча истиқболли. Бу даврда икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо икки баробарга ошди ва бу кўрсаткич 7 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ҳозир жаҳонда геосиёсий манфаатлар тўқнашган бир вақтда Жанубий Корея учун ҳам янги бозорлар зарур. Чунки Марказий Осиёга туташ минтақаларда савдо муносабатлари олдинги йилларга нисбатан анча чекланган.

Корея матбуотида ушбу ташриф К1+5 деб номланмоқда. Яъни Жанубий Кореянинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги. Юн Сок Ёл ўз рафиқаси билан дастлаб Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюрди. Агар бу давлатлар билан ҳамкорлик шартномаларига қарайдиган бўлсак, асосий ракурс иқтисодга қаратилган.

– Ўзбекистоннинг Кореяда қандай манфаатлари мавжуд?

14 июль куни бўлиб ўтган учрашувлар давомида 17 та ҳужжатга имзо чекилган. Бу ҳужжатлар орасида Корея бозори учун зарур бўлган мутахассислар ва яримўтказгичлар учун керакли бўлган минерал хом ашёлар зарур эканлиги таъкидланди. Геосиёсий вазият туфайли Корея учун айрим бозорлар ёпилди. Яъни Россия таъсирида бўлиб турган мамлакатлар бу ресурсларни Кореяга беришни истамаяпти. Шу нуқтайи назардан Корея учун керак бўлган минерал хом ашё Ўзбекистонда мавжуд. Шу билан биргаликда, Марказий Осиё Корея учун ўзига хос бозор ҳисобланади. Бу ерда 80 миллион аҳоли мавжуд. Улар Корея технологиясини сотиб олишга муҳтож. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳужжатда ҳам айнан яримўтказгич маҳсулотларини етказиб бериш ва Ўзбекистонда уни ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этиш масаласи қўйилган. Пандемия даврида Хитой Кореядан келадиган яримўтказгич маҳсулотларни бизга етказиб бера олмади. Бунинг натижасида UzAvto автомобилларни магнитофонсиз ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Энди Корея билан шартнома имзоланди, яримўтказгич маҳсулотларни Ўзбекистон сотиб олади.

Imzoланган шартномаларга назар ташласак, Корея республикасининг Ўзбекистонга биринчилардан бўлиб инвестиция киритган банки — Эксимбанк ва Endo корпорациялари бизнинг банклардан облигациялар олишга келишилди. Эксимбанк Ўзбекистонда илк бор очилган автомобиль заводи — UzDaewoo очилишида катта молиявий маблағ берган. Бугунги кунда Ўзбекистон бозорларида энг катта етакчи айнан Корея компаниялари ҳисобланади. Ўзбекистон ва Корея ўртасида 726 та қўшма корхона мавжуд.

Россия ва Украина можароси туфайли посцовет давлатлардаги ишчи кучига капиталистик мамлакатлар ўз бозорларини очмоқда. Бундан мақсад Россияга боғлиқликни камайтириш. Ҳозир Кореяда ишлаш ва ўқиш 4-5 йил олдингидан кўра анча осонлашди. Ҳозир корейс ва инглиз тилини билувчи талабаларга грантлар оширилмоқда. Мутахассис тайёрлаш борасида Ўзбекистон Корея билан ҳамкорлик қилса бўлади. Лекин Кореяда 2 йил таълим олган талабалар у ерда қолиб кетиши керак эмас. Яъни биз Корея компаниялари учун ишчи билан таъминловчи давлатга айланиб қолишимиз керак эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!