“30 сониядан сўнг учувчимиз президент вертолёти йўқолганини англади” – Раисий вертолёти ҳалокати тафсилотлари

“30 сониядан сўнг учувчимиз президент вертолёти йўқолганини англади” – Раисий вертолёти ҳалокати тафсилотлари

Эрон президенти маъмурияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Исмоилий парвоз вақтида об-ҳаво шароити қулай бўлганини таъкидлади, деб хабар беради IRNA.

Унинг сўзларига кўра, парвоздан ярим соат ўтгач, Сунгун мис кони яқини булутли бўлган, аммо бу туман бўлмаган. Булутлар вертолётдан бироз баландроқ бўлган.

“Президент бортидаги вертолёт учувчиси қўмондон сифатида бизга баландликка кўтарилиш ва булутлар устида ҳаракатланишни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берди. Вертолётлар баландлигини оширди ва тахминан 30 сониядан сўнг бизнинг учувчимиз президентнинг вертолёти йўқолганини англади”, - дейди Исмоилий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!