2024 йилги илк IBF рейтинги эълон қилинди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 4 нафар боксчимиз ўрин олган:
Биринчи ярименгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;
Яримўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;
Суперярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 12-ўринни банд қилди.
Суперенгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 6 поғона пастлаб, 14-ўринга жойлашди;
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).