Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтакланди

Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтакланди

Куни кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Миллар телеканалига маълумот берди.

Аниқланишича, юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқаронинг қўшниси томонидан йўл беркитилиб, девор қурилганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни Кадастр ходими жойига чиқиб ўрганиш давомида видеотасвирдаги ҳолат юз берган.

"Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида рўй бергани маълум бўлди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ҳолатга албатта ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади Кадастр агентлиги Матбуот хизмати берган маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!