АҚШ Украинага яна ҳарбий ёрдам ажратади

АҚШ Украинага яна ҳарбий ёрдам ажратади

АҚШ яқин бир неча ҳафта ичида Украинага ҳарбий ёрдам бўйича янги ўтказмани эълон қилади, деди давлат департаменти расмий вакили Мэттью Миллер.

Аввалроқ Америка ҳукумати Украина эҳтиёжи учун 61 миллиард доллар ажратган эди. Шундан кейин Пентагон омборидан Киевга бир миллиард доллар қийматидаги қурол ва ўқ-дори юборилди. Яна олти миллиард доллар янги ҳарбий техника буюртмаси учун бериладиган бўлди.

Кремль Ғарб давлатларининг Украинани қурол билан сийлаши музокара бошланишига тўсиқ бўлаётгани ва салбий натижа беришини таъкидлаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!