Агар Исроил Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилса, биз уларга ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатамиз - Байден

Агар Исроил Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилса, биз уларга ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатамиз - Байден

АҚШ президенти Жо Байден агар Исроил Рафаҳ шаҳрига ҳужум уюштирса, уларга снаряд ва ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатишини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

АҚШ президенти Жо Байден Исроилни Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум уюштирса, баъзи қурол турлари тўхтатилишидан огоҳлантирди.

"Агар улар Рафаҳга бостириб киришса, мен уларга шу пайтгача бу шаҳарга қарши қўлланилган қуролларни беришни тўхтатаман", - деди Байден чоршанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бироқ, у нима бўлишидан қатъи назар, Исроил хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилишини айтди.

Исроил Қўшма Штатларнинг дунёга берган кафолатларига қарамай, ҲАМАСнинг Ғазодаги сўнгги таянчи бўлмиш Рафаҳга ҳужум қилишга тайёрланаётганини билдирмоқда.

Бунгача АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар вакиллари Ғазонинг бошқа ҳудудларидан келган қочқинлар билан тўла шаҳар аҳолиси сони БМТ ҳисоб-китобларига кўра бир миллиондан ошгани ва бундай вазиятда операция ўтказилса, кўплаб тинч аҳолининг ўлимига олиб келиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди.

“Биз қурол ва артиллерия снарядларини бермаймиз”, - деди Байден.

Шу билан бирга, у Вашингтон ЦАХАЛнинг Рафаҳ шаҳри ва унинг атрофидаги ҳаракатларини қуруқликдаги операция деб ҳисобламаслигини қайд этди.

“Улар аҳоли пунктларига кирмадилар, фақат чегарада ҳаракат қилишди”, - деди президент ва агар Исроил бу аҳоли пунктларига кирса, АҚШдан ёрдам олмаслигини аниқ айтди.

Байден Ғазо секторида Америка қуроллари қўлланганини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!