Молдова армияси май ойида захирадаги ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулотларини ўтказади, уларнинг маҳоратини синаб кўради

Молдова армияси май ойида захирадаги ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулотларини ўтказади, уларнинг маҳоратини синаб кўради

Молдова армияси май ойида захирадаги ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулотларини ўтказади, уларнинг маҳоратини синаб кўради, миллий армия техникаси ва қуроллари билан танишади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, йиғинлар 20-24 май ва 27-31 май кунлари бўлиб ўтади.

Машғулотлар дастурига кўра, заҳирадаги аскарлар полигонда ўқ отишда иштирок этади. Кейинги машғулотлар июн ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, улар сентябр ойигача бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматга ва машғулотга чақирилганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!