Сохта 50 млн. сўмлик “Онлайн Микроқарз” учун хизмат ҳақи 1 млн. сўм бўлди

Сохта 50 млн. сўмлик “Онлайн Микроқарз” учун хизмат ҳақи 1 млн. сўм бўлди

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида яшовчи 37 ёшли Ф.Я. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи 23 ёшли С.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган С.М., жабрланувчи Ф.Я. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, уни 50 млн. сўмгача “Онлайн Микроқарз” олиб беришга қизиқтирган ва хизмат ҳақи сифатида олдиндан 1 млн. сўм ўтказиб олган, натижада на “Онлайн Микроқарз” на 1 млн. сўм пуллари қайтарилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!