Еврокомиссия раҳбари: тез орада эркин Украина Европа Иттифоқининг бир қисмига айланади

Еврокомиссия раҳбари: тез орада эркин Украина Европа Иттифоқининг бир қисмига айланади

Тез орада эркин Украина Европа Иттифоқининг бир қисмига айланади, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

«Европа кунида мен [Украина президенти Владимир] Зеленский билан гаплашдим. Европа украиналикларнинг қалбида. Тез орада эркин Украина бизнинг иттифоқимизнинг бир қисмига айланади», деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Украина ўз халқини ҳимоя қилиш ва «шафқатсиз» ҳаво ҳужумларидан озод бўлиш учун ёрдамга муҳтож.

«Июндаги тинчлик саммитида иштирок этишини тасдиқлади. Биз Украинанинг Евроиттифоққа қўшилиш бўйича музокаралар жараёнидаги муҳим ютуқларини қайд этдик», — дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.

Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба куни кечқурун Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Тинчлик саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!