15 майдан«Афросиёб»га чипталар нархлари ошмоқда

15 майдан«Афросиёб»га чипталар нархлари ошмоқда

Маълумки, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда.


Тошкент — Бухоро
ВИП 890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм

Тошкент — Қарши
ВИП 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
ВИП 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-октабрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоездларида йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!