Ўзбекистон–Европа Иттифоқи: йилнинг энг муҳим беш ҳодисаси

Ўзбекистон–Европа Иттифоқи: йилнинг энг муҳим беш ҳодисаси

Европа Иттифоқи дунёнинг илм-фан, иқтисодиёт ва инновациялар тараққий этган ҳудудларидан бири экани сир эмас. 450 миллиондан зиёд нуфусга эга ЕИнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 19 триллион долларни ташкил этади. Поёнига етаётган 2025 йилда Ўзбекистон–ЕИ муносабатлари юксак даражага кўтарилди. ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, Самарқанд ва Брюсселда саммитлар бўлиб ўтди, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ЕИ билан музокаралари якунланди. Қуйида йил давомида рўй берган энг муҳим беш ҳодисага эътибор қаратамиз.

I. Илк саммит ва кўп миллиардлик сармоя

4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтди.

Тадбирда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарлари иштирок этди.

Машваратда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, “яшил” энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саммит доирасида Евроиттифоқ “Global Gateway” дастури бўйича 12 млрд евро ҳажмидаги инвестиция пакетини эълон қилди.

Ушбу сармоя пакети минтақа учун муҳим бўлган тўртта соҳага йўналтирилади: транспорт (3 млрд евро), камёб муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро) ҳамда сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).

Минтақа ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани кузатилмоқда. Сўнгги етти йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ўсиб, 54 миллиард еврони ташкил этди. Самарали ҳамкорлик платформалари ишга туширилди. Барча муҳим йўналишлар бўйича вазирлар йиғилишлари, форумлар ва саммитлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

“Биз ЕИ бозорига юқори сифатли, экологик тоза ва Европа стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни кўпроқ етказиб беришга тайёрмиз. Бугунги кунда самарали транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш аҳамияти ортиб бормоқда ва Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки “кўприк” эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши мумкин”, – деди президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити олдидан “Euronews”га берган интервьюсида.

II. Янги даврни бошлаб бераётган ҳужжат

24 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (EPCA – Enhanced Partnership and Cooperation Agreement) имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битим 1996 йилда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини эгаллайди.

Янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланиб, 2022 йил июль ойида якунланган. Ҳужжат 2022 йил 6 июль куни Брюссель шаҳрида парафирланган эди.

9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат битим икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамрайди.

“Самарқандда биз Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни чуқурлаштиришга ваъда бергандик. Бугун эса биз Ўзбекистон билан узоқ йиллик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаб ушбу ваъдани амалда бажармоқдамиз. Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида фуқароларимизнинг ўзаро манфаатлари учун биргаликда ишлашга асос яратади. Бу аллақачон мустаҳкам бўлган шерикликни янада мустаҳкамлаш онидир”, – деди Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен.

Президент Ш.Мирзиёев Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди. Учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Ўзбекистон стратегик хомашё ва минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор.

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Инфратузилма ва логистика, рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари ҳам устувор аҳамиятга эга.

III. Режадан – амалий натижага

26 ноябрь куни Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё учинчи иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Форумда икки минтақа раҳбарлари иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, стратегик инвестицияларни илгари суриш ва барқарор ўсишни рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

ЕИнинг “Глобал дарвоза” стратегияси доирасидаги йирик мақсадларни амалий натижаларга айлантириш учун асосий майдон бўлиб хизмат қилган анжуманда давлат молиясини ислоҳ қилиш, ресурсларни масъулиятли бошқариш, чегараларни бошқариш ҳамда минтақавий экологик тиклашни қўллаб-қувватловчи бир қатор йирик дастурлар имзоланди.

Форум давомида Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела DATA4CRM (геомаълумотларни бошқаришни такомиллаштириш), SECURE CRM (Марказий Осиёда хомашё қиймат занжирларини мустаҳкамлаш), GROW CRM (Марказий Осиёда муҳим хомашё фаолиятини кенгайтириш), Оролбўйи лойиҳаси, Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастури (BOMCA) ва Марказий Осиё гиёҳвандликка қарши дастури (CADAP) каби икки томонлама ва минтақавий келишувларни тақдим этди.

“2025 йил Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи “Глобал дарвоза” стратегияси доирасида биргаликда қанча натижа бера олишини яна бир бор исботлади. Биз имкониятлардан рақамли ўзаро обоғлиқлик, тоза энергия ва замонавий транспорт йўналишларида амалий натижаларга ўтмоқдамиз”, – деди ЕИнинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела.

IV. Ташрифлар, лойиҳалар

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь Тошкентда ЕИнинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон етакчиси еврокомиссарларни Тошкентда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” учинчи иқтисодий форуми ва Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форуми муваффақиятли ўтказилгани ҳамда якунда минтақавий миқёсдаги бир қатор янги қўшма лойиҳалар ишга туширилгани билан табриклади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ЕИнинг иккинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. GSP+ дастури товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада оширди 2024 йилда икки томонлама савдо ҳажми қарийб 4,8 миллиард еврога етди. Бу эса 2020 йилга нисбатан деярли икки баравар ўсишни англатади. Юртимизда Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди.

ЕИ комиссари Йозеф Сикела жорий йил март ойида ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Йил давомида ЕИ билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, Тошкентда Мигрантлар ресурс маркази очилди. “Protect: Ипак йўли ва Марказий Осиёдаги айрим мамлакатларда миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилишни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида очилган марказ минтақа бўйлаб меҳнат муҳожирларининг хавфсиз ва легал миграция хизматидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, одам савдоси таҳдидлари борасида хабардорликни оширишга хизмат қилади.

“Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги илк Мигрантлар ресурс марказини ташкил этишга кўмак кўрсатаётганидан мамнун. Бундай марказлар инсонларга миграция борасида муҳим қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни тақдим этишда алоҳида аҳамият касб этади”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.

Шунингдек, ЕИ томонидан молиялаштирилаётган давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа ишга туширилди.

Умумий қиймати 4,9 млн евролик лойиҳада БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги асосий ҳамкор ҳисобланади.

Ташкилотчиларга кўра, 2029 йил якунида лойиҳа доирасида 11 та бэк-офис муассасасининг функционал таҳлили ўтказилади, 1000 нафар давлат хизматчиси инклюзив ва фойдаланувчиларга йўналтирилган хизматлар кўрсатиш бўйича ўқитилади, камида 35 та давлат хизмати рақамли трансформация қилинади, мамлакат бўйлаб 34 та янги давлат хизматлари бурчаклари ташкил этилади.

V. Кинофестиваль ва ўзбекистонлик талабалар учун грант имконияти

Тошкент ва Брюссель муносабатларида маданий-гуманитар йўналиш ҳам алоҳида ўрин тутади.

6 ноябрь куни Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида Х Европа кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди.

2013 йилда ташкил этилганидан бери фестиваль Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинув, ижодий ҳамкорлик ва умумий қадриятлар руҳини ўзида мужассам этиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ЕИнинг 22 давлати киноусталари суратга олган 110 дан зиёд фильм Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудида намойиш этилди. Муҳим маданий тадбир 30 мингдан ортиқ томошабинни бирлаштирди.

Бу йил эса 7-9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябрь куни Термизда намойишлар бўлиб ўтди. Фестиваль дастурига Европанинг 12 мамлакатидан 12 та сара фильм киритилган.

Анъанага кўра, бир гуруҳ ўзбекистонлик иқтидорли талабалар ЕИнинг Erasmus Mundus қўшма магистрлик дастурига қабул қилинди. 2025 йилги танлов натижаларига мувофиқ ғолиб деб топилган талабаларнинг 9 нафари қизлар, 4 нафари йигитлардир.

Маълумот ўрнида: Erasmus Mundus – иқтидор эгаларининг таълим, касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурдир. Қўшма магистрлик таҳсили доирасида ўқув дастури, саёҳат харажатлари, суғурта, визани қўллаб-қувватлаш, ойлик стипендия ва бошқаларни ўз ичига олган грант тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Томаш Здеховский жорий йил апрель ойида юртимизга ташрифи чоғи ЕИ томонидан ўзбекистонлик талабалар учун ажратилган грант кўрсаткичи босқичма-босқич ошириб борилишини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов бўйича трансфер масаласида қарор қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.

Ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади

Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Собиқ мудофаа вазири президент саройига бостириб киришни уюштиргани учун ҳибсга олинди

Бу ҳақда мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълум қилди.

Осиёнинг энг қиммат ҳимоячилари рейтинги янгиланди

Осиё қитъасидан бўлган энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтинги янгиланди.

"Тошкентда ёлғон ёнғин баҳонасида пул йиғиб, машина олган қиз устидан шикоят келиб тушмади"

Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.

ЖЧ-2026'нинг энг қиммат терма жамоалари рейтинги тузилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Goal Post саҳифаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг трансфер нархлари бўйича рейтинг тузиб чиқди.

Биз Сурияга бир қарич ҳам ер бермаймиз

Исроил Сурияда ўз назорати остида ушлаб турган ерларнинг бир қаричини ҳам қайтармайди.

АZAL самолёти қандай ҳалокатга учрагани маълум бўлди

Фожиа юз берганининг бир йиллиги муносабати билан жойлаштирилган оралиқ ҳисобот бир қатор экспертиза натижаларини ўз ичига олади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Шомуродов ва Файзуллаев "Башакшехир" сафида қанча маош олади?

Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.

Молдова Россияни хабардор қилди

Бу ҳақда Молдова ташқи ишлар вазири Михай Попшой журналистларга маълум қилди.

"Мен Украина можаросини ҳал қилиш бўйича "охирги муддат”ни белгиламаганман"

Зеленский билан учрашувимиз тугагач, Путинга яна қўнғироқ қиламан

Трампнинг Путин билан ўтказган телефон суҳбати Украина расмийларини хавотирга солди

Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Уфқ яна тиниқлашди: тоза ҳаво қайтди, табиат биздан миннатдор

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳавоси сезиларли тоза бўлди. Кўпдан бери чанг ва тутун ғубори ортига яширинган тоғлар яна бўй кўрсата бошлади. Нафас олишдаги енгиллик, осмондаги юлдузларнинг тиниқлиги мусаффо муҳит яна қайтганини акс эттирмоқда.

Индонезияда қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

2025 йилда Европада Россиянинг гибрид ҳужумлари камайди, аммо 2026 йилда яна кучайиш эҳтимоли бор

2025 йилда Европада Россияга нисбат берилган гибрид уруш амалиётлари сони 2024 йилга нисбатан камайди.

Қорақалпоғистонда икки солиқ ходими қўлга олинди

Тадбиркорга нисбатан тамагирлик қилганлар қўлга олинди.

Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар қарийб 700 млн жарима тўлади

Шу ҳудуднинг ўзида яна беш турга мансуб 417 та балиқ ноқонуний овланганлар ҳам аниқланди.

Тошкентда пиротехника портлаши сабаб йигит кафтидан айрилди

Йигитга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Японияда 57 та автомобил иштирокида йирик ЙТҲ юз берди

Ҳалокат икки юк машинасининг тўқнашуви билан бошланган

Шифокорлар ҳафтада камида беш марта мириқиб кулишни тавсия қилди

У кулги иммунитетни мустаҳкамлайдиган қон ҳужайралари сонини кўпайтиришини аниқлади.

Японияда катана билан қуролланган шахс завод ишчиларига ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида 15 нафар ходим жароҳат олган

Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШга қарши санкция жорий қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайванга қурол сотишда айбланган 10 нафар шахс ва 20 нафар АҚШ мудофаа компаниясига қарши санкциялар жорий қилганини эълон қилди.

UNICEF: Ғазолик болалар сулҳга қарамай азоб чекишда давом этмоқда

UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.

Россия АҚШ ва Украина томонидан таклиф этилган янги тинчлик режасини рад этиши мумкин — The New York Times

Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.

Трамп маъмурияти 80 минг мигрантни омборларда сақлашни режалаштирмоқда — WP

The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.

Павел Дуров 37 ёшгача бўлган аёллар учун ЭКО харажатларини қоплашни таклиф қилди

Бу ташаббус ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Пенсильвания штатидаги қариялар уйида портлаш юз берди, қурбонлар бор

АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Silver Lake қариялар уйида табиий газ портлаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.

Украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди — ундан ўзбекистонликлар ҳам жабрланган

Инсон аъзолари савдосида гумон қилинаётган украиналик аёл Полшадан Қозоғистонга экстрадиция қилинди.

Кеннеди маркази вакили ном ўзгартирилгани учун Трампни судга берди

АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.

Олимлар огоҳлантирмоқда: келгуси уруш ҳудудлар учун эмас, инсон мияси учун олиб борилиши мумкин

Бу ҳақда Буюк Британиядаги Брэдфорд университети олимлари огоҳлантирмоқда.

Жаҳон бозорида кунгабоқар ёғи танқислиги кучаймоқда

Расмий маълумотларга кўра, жаҳон бозорида кунгабоқар ёғига нисбатан таклифлар кескин камайгани фонида тасқислик юзага келмоқда.

Трамп маъмурияти 30 га яқин АҚШ элчисини ишдан бўшатмоқда

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Исроил Ғазода сулҳни бузишда давом этмоқда

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.