Зеленский аввалроқ Европанинг бир қатор етакчилари билан мулоқот қилган, аммо унда Стармер иштирок этмаганди.
"Биз президент Трамп билан бўладиган учрашувга тайёргарликни, шунингдек, Европадаги ҳамкорларимиз билан барча алоқаларимизни муҳокама қилдик. Мен уни фронтдаги вазият ва Россия зарбаларининг оқибатлари ҳақида хабардор қилдим", — деб ёзди Владимир Зеленский Telegram-каналида.
Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоровнинг маълум қилишича, Зеленский ва Трампнинг учрашуви бошланганидан бир соат ўтиб, АҚШ ва Украина президентлари Европа етакчилари билан қўшма телефон қўнғироғини амалга ошириши режалаштирилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.