АҚШ президенти Дональд Трамп Адлия вазирлигини болаларга зўравонликда айбланаётган америкалик молиячи Жеффри Эпштейнга қарши иш бўйича янги материалларни эълон қилишга ва у билан ҳамкорлик қилган Демократик партия расмийларининг исмларини ошкор қилишга чақирди.
Трамп бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Энди Эпштейн ҳақида яна 1 миллион саҳифа очилди. Адлия департаменти бутун вақтини демократлар ўйлаб топган бу ёлғонга сарфлашга мажбур", деб ёзади АҚШ президенти. Унинг таъкидлашича, Эпштейн билан республикачилар эмас, демократлар ҳамкорлик қилган. "Уларнинг барча исмларини ошкор этинг, шарманда қилинг ва мамлакатимизга ёрдам беришга қайтинг", деб таъкидлади у.
Трамп, шунингдек, радикал сўлчилар жамоатчилик эътиборини унинг маъмурияти ва Республикачилар партияси муваффақиятларидан чалғитиш учун атайлаб бу жанжални кўпайтираётганини даъво қилди. У яна вазиятни "бошқа жодугар ови" деб атади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.