“O‘zbekiston–2030” стратегияси доирасида Оролбўйи минтақасининг экологик барқарорлигини таъминлаш мамлакат давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
• Жорий йилда 150,7 минг гектар майдонда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, шундан 145,2 минг гектари Орол денгизи қуриғи ва унга қўшни ҳудудларни қамраб олди. Муйноқ туманида 90,5 минг гектар майдонда яшил қопламалар яратилди, шунингдек Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятида ҳам амалга оширилди. Қолган 5,5 минг гектар республикадаги бошқа ҳудудларда кўкаламзорлаштирилди.
• Шо‘рланиш ва қурғоқчиликка чидамли кўчатлар, жумладан саксовул, черкас ва қоробуроқ танлаб олинди. Кенг кўламли экин ишлари учун 697 тонна уруғ захираси тайёрланди.
• 2025-йилда умумий қиймати 32,5 млн АҚШ доллари бўлган еттита халқаро грант лойиҳалари ишга туширилди. Лойиҳалар экотизимларни тиклаш, сув ва ер ресурсларини интеграл бошқариш ҳамда уларнинг иқлимга чидамлилигини оширишга қаратилган.
Амалга оширилаётган чоралар Орол инқирози оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш учун асос яратади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.