Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Зеленский ва Трамп учрашуви икки соат олдинга кўчирилган бўлиб, Киев вақти билан 20:00 да ўтказилади (Тошкент вақти билан 23:00). Учрашув бошида ёки охирида матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.
Украина делегацияси таркибига президент Зеленский, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Умеров, иқтисодиёт вазири Соболев, Бош штаб бошлиғи Гнатов, Президент девони маслаҳатчиси Бевз, ТИВ раҳбари ўринбосари Кислица ва Украинанинг АҚШдаги элчиси элчи Стефанешина киритилган.
АҚШ томонданидан президент Трамп, унинг куёви Кушнер ва махсус вакил Уиткофф иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, АҚШ президенти маъмуриятининг бошқа аъзолари ҳам музокараларга қўшилиши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.