Нигерия ҳукумати маълумотига кўра, АҚШ қўллаб-қувватлаган ҳаво зарбалари ИШИД гуруҳи аъзоларига қарши ўтказилди, улар Саһел ҳудудидан Нигерияга киришга уринган эди. Ҳужумлар Нигерия президенти Бола Тинубу розилиги билан ва жамоат хавфсизлиги учун амалга оширилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғида операция ҳақида хабар бериб, жангарилар асосан минтақадаги христиан аҳолига ҳужум қилишга ҳаракат қилганини айтди. Ҳужумлар учувчисиз MQ-9 Reaper дронлари орқали 16 та GPS-кўрсаткичли мосламалар билан амалга оширилди ва мақсадланган объектлар йўқ қилинди.
Ҳеч қандай фуқаролик жабрланмаган, бироқ Сокото ва Квара штатларида баъзи партлаган объектлар қолдиқлари тушган. Ҳукумат амалга оширилган чораларни хавфсизликни таъминлаш ва жамиятни муҳофаза қилишга қаратилганини таъкидлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.