Суданда исёнчилар этник сабабларга кўра 200 дан ортиқ одамни ўлдирди
Дарфурнинг бир қанча ҳудудларида Судан ҳарбийлаштирилган тезкор аралашув кучлари (RSF) томонидан амалга оширилган этник тозалаш натижасида 200 дан ортиқ одам, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Судан шифокорлари тармоғи баёнотида айтилган.
Ташкилот Судан-Чад чегарасидаги кўчирилганлар учун лагерларга келган омон қолганларнинг гувоҳликларига таянган ҳолда, RSF исёнчилари Шимолий Дарфурнинг Амбро ва Абу Камра ҳудудларида, шунингдек, Ғарбий Дарфурдаги Сирбада тинч аҳолини этник тозалаш учун нишонга олганини айтди.
Ташкилот ҳужумларни халқаро инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқлари қонунларининг жиддий бузилиши деб атади.
Агентликнинг қайд этишича, RSF вакиллари бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Путин Украина билан тинчлик келишуви имзоланган тақдирда Россия томонидан ҳам қисман ҳудудлар алмашинуви амалга оширилишини истисно қилмади — “Коммерсант”.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.