Швейцария армияси ходимларининг фақат учдан бир қисми тўлиқ қуролланган ва жиҳозланган.
Бу ҳақда Швейцария қуролли кучлари қўмондони Томас Зюссли Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ҳақиқий хавф туғилганда барча қўшинларнинг фақат учдан бир қисми тўлиқ жиҳозланган ва таъминланган бўлишини тушуниш жуда қийин", деди у.
2025 йилнинг февралида Зюссли ўз лавозимини тарк этиш нияти борлигини RUAG давлат мудофаа концернидаги коррупция можароси фонида эълон қилди, бу ўн миллионлаб Швейцария франки миқдорида зарар келтириши мумкин эди.
Сентябрь ойида Швейцария ҳукумати Бенедикт Роосни Швейцария армиясининг янги бош қўмондони этиб тайинлади, у ўз вазифаларини 2026 йил 1 январдан бошлаб бажаришга киришади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.