Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия билан мулоқотни қайта тиклаш таклифи Париж ва Берлин ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Бу ҳақда Германиянинг Der Spiegel нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Германия ҳукумати бу масалада келишмовчиликларни омма олдига чиқармасликни афзал кўрмоқда. Макроннинг Россия президенти билан эҳтимолий музокаралари ҳақидаги саволларга Берлин расмийлари қисқа ва умумий жавоблар билан чекланмоқда.
Нашрга кўра, Макроннинг ташаббуси Германия канцлери Фридрих Мерц билан келишилмаган. Шу боис, очиқ тортишувдан қочиш учун канцлер бу масалани эътиборсиз қолдиришга мажбур.
Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, ҳозирга қадар Макрон ва Владимир Путин ўртасида Украина атрофидаги вазият бўйича телефон мулоқоти бўлмаган, муҳокамалар эса фақат “ўзаро сигналлар” даражасида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Financial Times Макронни Германия канцлерини “хiyonat қилиш”да айблаган эди. Нашр Францияни Берлиннинг Россиянинг музлатилган активларини Киевни молиялаштириш учун ишлатиш режасини рад этгани ва қарор қабул қилишдаги “секинлик” учун танқид қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.