Шимолий-шарқий минтақада қор ёғиши сабабли АҚШда 5000 дан ортиқ рейс кечиктирилди.
Бу маълумотлар ихтисослаштирилган FlightAware портали орқали тарқатилди.
Портал маълумотларига кўра, шанба куни 5588 та рейснинг йўловчилари кечикишларга дуч келган, яна 862 та рейс бекор қилинган.
Бу ҳафта АҚШнинг шимоли-шарқида кучли қорли қишки об-ҳаво ҳукм сурди. ABC News хабарига кўра, жума куни Нью-Йорк штатида 15 см гача ёмғир ёғди. Маҳаллий ҳукуматлар йўловчиларни иложи бўлса, зарур бўлмаган саёҳатлардан қочишга чақирмоқда.
Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропорти ва ЛаГуардиа аэропорти ижтимоий тармоқларда об-ҳаво бўйича жиддий огоҳлантиришлар тарқатди. Ньюарк аэропорти (Нью-Жерси) йўловчилардан аэропортга етиб боришлари учун қўшимча вақт ажратишни ва зарур хавфсизлик текширувидан ўтишларини сўради.
Оғир об-ҳаво шароити кучли қор ёғиши ва йўлларнинг музлаш хавфи Коннектикут, Род-Айленд ва Пенсилвания штатларига ҳам таъсир кўрсатди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.