DW нашрининг хабар беришича, 27 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Украинага берган зарбалари туфайли Полшанинг Жешув ва Люблин шаҳарларидаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
"Россия ҳужумлари сабаб Полша ҳаво ҳудудида мамлакат ҳарбий NATO'даги иттифоқчилар кўмагида фаолият олиб борди. Бу чоралар профилактик (олдини олувчи) характерга эга бўлган, Полша чегарасининг бузилиши қайд этилмаган", дея баёнот берди Полша Қуролли кучлари.
Варшава Россия Полша–Украина чегараси яқинидаги шаҳарларга зарба берган пайтларда қирувчи самолётларни мунтазам равишда ҳавога кўтаради.
27 декабрга ўтар кечаси Россия армияси Украинага дрон ва ракеталар билан комбинациялашган ҳужум уюштирди. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳужумда қарийб 500 та дрон ва 40 та ракета, жумладан гипертовушли “Кинжал”лар қўлланган. Россия ҳужумининг асосий нишонлари Киев шаҳри ва Киев вилояти бўлган. Ҳужум оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
Путин Украина билан тинчлик келишуви имзоланган тақдирда Россия томонидан ҳам қисман ҳудудлар алмашинуви амалга оширилишини истисно қилмади — “Коммерсант”.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.