Канада Бош вазири Марк Карни шанба куни Украинага қўшимча 2,5 миллиард Канада доллари (тахминан 1,8 миллиард доллар) иқтисодий ёрдам беришини эълон қилди.
Бу ҳақда бош вазир Канадага ташриф буюрган Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида маълум қилган.
"Бугун биз Украинага қўшимча 2,5 миллиард долларлик иқтисодий ёрдам ажратилишини эълон қиламиз. Бу тикланиш жараёнини бошлаш учун ХВФ, Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағларини очишга ёрдам беради", деди Карни.
Ўз навбатида, Зеленский Карнига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва Россия-Украина урушини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади. “Бунинг учун бизга иккита нарса керак: Россияга босим ва Украинани етарли даражада кучли қўллаб-қувватлаш”, - дея қўшимча қилди у.
Зеленский, шунингдек, Карни билан Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди.
"Биз сўнгги ҳафталарда дипломатия соҳасида яхши муваффақиятларга эришдик, аммо бу бизга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини камайтириш имконини беради, деган хаёлда яшай олмаймиз. Бу Россия билан ишламайди", - дея таъкидлади Украина раҳбари.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.