Бутун дунё футбол жамоатчилиги Криштиану Роналду қачон профессионал фаолиятида 1000 та гол уришини кутмоқда. 40 ёшли футболчининг ҳозирги ҳолати ва самарадорлиги уни тарихий маррага тобора яқинлаштириб бормоқда.
Роналду Саудия Араьистони чемпионатининг навбатдаги турида “Ал-Уҳдуд” жамоаси дарвозасини биринчи бўлимнинг ўзида икки маротаба ишғол қилиб, фаолиятидаги 955 ва 956-голларини нишонлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, учрашувнинг 66-дақиқасида Роналду хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди, аммо португалиялик футболчининг учинчи голи офсайд сабабли ҳакам томонидан бекор қилинди.
Якунда “Ан-Наср” 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учинчи гол сўнгги дақиқада Жоау Феликс томонидан киритилди.
Шу тариқа, “Ан-Наср” чемпионатда қаторасига ўнта учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Криштиану Роналдунинг жорий мавсумда урган голлари сони 12 тага етди. У тўпурарлар пойгасида жамоадоши ва ҳамюрти Жоау Феликс билан бирга пеўқадамлик қиляпти.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.