Германия ташкил топганидан бери ҳозир энг узоқ давом этган инқирозни бошидан кечирмоқда.
Бу ҳақда Германия иш берувчилар уюшмаси раҳбари Райнер Дульгер DPA ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Германияга ҳал қилувчи ютуқ керак, акс ҳолда биз узоқ давом этган инқирозга дуч келамиз... Биз Федератив республика ташкил топганидан бери энг узоқ давом этган инқирозимиз бошида турибмиз”, - деди у.
Дульгер мамлакатда бюрократияни камайтиришга чақирди. Бу, унинг фикрича, фуқароларга ривожланиш учун кўпроқ эркинлик беради.
Унинг фикрича, ташқи сиёсатдаги инқирозлар ички ислоҳотларни янада зарур қилади. У канцлер Фридрих Мерцга мурожаат қилиб, иқтисодий ўсишсиз самарали ташқи сиёсатни амалга ошириш мумкин эмаслигини эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.