Путин Украина билан тинчлик келишуви имзоланган тақдирда Россия томонидан ҳам қисман ҳудудлар алмашинуви амалга оширилишини истисно қилмади — “Коммерсант”.
"Россия президенти Владимир Путин ҳали ҳам Анкорижда ўтган саммитда АҚШ президенти Доналд Трамп билан келишиб олинган ён беришларга боришга тайёрлигини билдирди. У бу ҳақда пайшанба куни, 25 декабрда давлат кенгаши мажлисида айтди", деб ёзади “Коммерсант” газетаси.
“Страна” нашрининг қайд этишича, гап Кремл томонидан 2022 йил кузида босиб олинган ҳудудларда ўтказилган “референдумлар” натижасига таяниб “Россияга тегишли” деб эълон қилинган Запорижжя ва Херсон вилоятлари ҳудудларидан Украина қўшинларини олиб чиқиш талабидан воз кечиш ҳақида бормоқда.
“Коммерсант” маълумотига кўра, давлат кенгаши мажлисида Путин энг кўп АҚШ ва Украина билан урушни тўхтатиш режаси бўйича олиб борилаётган музокаралар жараёни ҳақида гапирган. Хусусан, у “Россия томонидан ҳам қисман ҳудудлар алмашинуви мумкин” эканини истисно қилмаган. Бироқ Путин “Донецк вилоятидаги Краматорск–Константиновка–Славянск тугунининг кимга тегишлилиги масаласи муҳокама қилинмайди”, деб қўшимча қилган.
Шунингдек, у Европа етакчилари билан музокаралардан кейин АҚШ томони ўзининг айрим таклифларидан “четга чиққанини” айтган ва буни “заифлик аломати” деб атаган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.