Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Абдулазиз Аққулов раҳбар этиб тайинланди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимда ишлаб келган Умид Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Абдулазиз Оққулов 1985 йилда Жиззахда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. У фаолияти давомида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Туризм қўмитаси 2023 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, Умид Шодиев унинг илк раҳбари бўлганди. Собиқ раиснинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
ТАСС хабарига кўра, Владимир Путин урушнинг давом этиши учун масъулиятни яна Украина зиммасига юклади ва ўз мақсадларига эришмагунча жанг қилиш билан таҳдид қилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.