Россия пойтахтига дрон ҳужумлари туфайли шаҳардаги аэропортларда 300 дан ортиқ рейс кечиктирилди ва бекор қилинди.
“РИА Новости” хабарига кўра, Москванинг Шереметево ва Внуково аэропортларида 270 дан ортиқ рейс кечиктирилган, 42 таси бекор қилинган, яна 69 рейс захира аэродромларга йўналтирилган. Бунга дронлар ҳужуми туфайли жорий этилган чекловлар сабаб бўлган.
Шереметево ва Внуково аэропортларида 27 декабр куни Москва вақти билан тахминан соат 17:00 да парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинчалик чекловлар жорий қилинган. Москвадаги Домодедово аэропортида эса одатдаги тартибда ишлаётгани маълум қилинган.
Бир кун аввал Москва мэри Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахт томонга учиб келаётган камида 20 та дронни уриб туширганини билдирганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.