Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Telegram орқали Украина қўшинлари Северск шаҳрини тарк этганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бу қарор «аскарлар ҳаётини сақлаб қолиш ва бўлинмаларнинг жанг қобилиятини асраш» мақсадида қабул қилинган. Россия армияси эса шаҳар эгаллаб олинганини 11 декабр куниёқ маълум қилган эди.
Украина Бош штабига кўра, Россия қўшинлари «сон жиҳатдан устунлиги ва оғир об-ҳаво шароитида кичик ҳужум гуруҳларининг доимий босими» орқали олға силжишга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, Москва қўшинлари «қўшин ва ҳарбий техникада сезиларли устунликка эга бўлиб, катта йўқотишларга қарамай, ҳужум операцияларини давом эттирмоқда».
Северск шаҳрида илгари тахминан 11 минг нафар аҳоли яшаган. У Краматорск ва Славянск шаҳарлари томон йўлда Украина назоратида қолган сўнгги муҳим аҳоли пунктларидан бири ҳисобланган. Бу икки шаҳар эса, ўз навбатида, Донецк вилоятида Украина назоратида қолган сўнгги йирик шаҳарлардир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
ТАСС хабарига кўра, Владимир Путин урушнинг давом этиши учун масъулиятни яна Украина зиммасига юклади ва ўз мақсадларига эришмагунча жанг қилиш билан таҳдид қилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.