23 декабрь куни АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ижтимоий тармоқларда Санта Клаус мигрантларни ҳибсга олгани акс этган видеони жойлаштирди.
"Мамлакатни ўзингиз тарк этинг, 3000 доллар ишлаб топинг ва Рождествони уйда яқинларингиз билан ўтказинг. Ушбу байрам акцияси 2025 йил охиригача амал қилади", — дейилади постда.
Кадрларда Санта Клаус мигрантларни ҳибсга олиб, депортация қилаётгани акс этган.
Аввалроқ, 10 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар "жаҳаннам туйнуклари"дан жуда кўп муҳожирларни қабул қилаётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп президентликка келганидан сўнг АҚШда жиноятчилик, бошпанасизлик ва ноқонуний иммиграцияга қарши кураш бўйича кенг кўламли операция бошланди. Ушбу ташаббус доирасида Оқ уй Лос-Анжелес ва Вашингтонга Миллий гвардиянинг минглаб аскарларини юборди. Кейинроқ Ғарб ОАВлари АҚШ маъмурияти ноқонуний иммиграцияга қарши курашни кучайтириш учун 19 штатга 1700 нафаргача аскар жўнатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.