АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон ва Қозоғистон билан савдо-сотиқни кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ платформасида ёзди.
"Бугун эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан иккита ажойиб телефон орқали мулоқот қилдим. Биз давом этаётган можароларда тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини муҳокама қилдик. Икки давлат билан муносабатлар ниҳоятда ижобий", — дейилади постда.
Трамп, шунингдек, АҚШ келаси йили Майамида G20 саммитига мезбонлик қилишини маълум қилди. Вашингтон Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёевга тадбирда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун таклифнома юборишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.