Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга босим кўрсатиш ҳаракатларига изоҳ бериб, унга ўз давлат муаммолари билан шуғулланишни тавсия қилди.
Мадуро Каракасдаги тадбирда шундай деди: «Трамп иқтисодий ва ижтимоий масалаларга эътибор қаратса, унинг жаҳон билан муносабатлари яхши бўлар эди. Ҳар бир президент аввал ўз иши билан шуғулланиши керак».
Венесуэла президенти, шунингдек, Трампнинг мамлакатга кўп вақт сарфлаётганини таъкидлади ва бу орқали иқтисодий босим кўрсатишга уринганини айтди: «Бу синовдан ўтамиз ва кучлироқ чиқамиз – иқтисодий ва суверен давлат сифатида».
Мадуро Chevron билан имзоланган келишувлар доимий равишда бажарилишини ва Венесуэла аҳолиси ишончли эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрда Трамп Венесуэлага бориб-чиқувчи санкция қўлланган нефть танкерлари учун тўлиқ блокада жорий қилиш буйруғини берган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳавоси сезиларли тоза бўлди. Кўпдан бери чанг ва тутун ғубори ортига яширинган тоғлар яна бўй кўрсата бошлади. Нафас олишдаги енгиллик, осмондаги юлдузларнинг тиниқлиги мусаффо муҳит яна қайтганини акс эттирмоқда.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.