Зеленский Украинанинг урушда ғалаба қозониш имкониятини АҚШ Конгресси ажратадиган пулга боғлиқлигини айтди

Зеленский Украинанинг урушда ғалаба қозониш имкониятини АҚШ Конгресси ажратадиган пулга боғлиқлигини айтди

Агар АҚШ Конгресси 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети учун овоз бермаса, Украинанинг урушда ғалаба қозониш имконияти қолмайди. Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда PBS нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳозирда Украина Қуролли Кучлари ва Россия армияси фойдаланаётган снарядларнинг нисбати 1:10 ни ташкил этади. Агар биз бугунги кунда назоратимиз остида бўлган ҳудудларни тўлиқ ҳимоя қилишни истасак, биз 10:10 нисбатга эришишимиз керак", — дея таъкидлади Украина раҳбари.

Бундан ташқари, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россияда чексиз инсон ресурслари ва кўплаб снарядлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Эронда ишлаб чиқарилади.

"Эрон Россияга ойига 350 тагача Shahed дронларини етказиб беряпти", — дея қўшимча қилди Зеленский .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!