Ижтимоий тармоқларда Ҳабиб Нурмагомедов номидан фирибгарлик ҳолатлари учрамоқда

Ижтимоий тармоқларда Ҳабиб Нурмагомедов номидан фирибгарлик ҳолатлари учрамоқда

Ижтимоий тармоқларда Ҳабиб Нурмагомедов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Спортчининг суратидан “мусулмонларга ёрдам дастури"ни тарғиб қилиш учун фойдаланилган. Фирибгарлар фойдаланувчиларга 8,933 млн сўмлик пулларни ваъда қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Фуқаролар виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга, шубҳали маълумотларга ишонмасликка чақирилмоқда.

Сўнгги вақтларда бу каби ҳолатлар жуда кўп учрамоқда. Фирибгарлар одалар ишончига кириб турли йўллар билан банк карталаридан пулларини ўзлаштиришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!