Гамбургда халифалик тузиш талаби билан исломчиларнинг намойиши бўлиб ўтди

Гамбургда халифалик тузиш талаби билан исломчиларнинг намойиши бўлиб ўтди

Германия шимолидаги Гамбург шаҳрида исломчиларнинг оммавий намойиши бўлиб ўтди. Улар халифалик тузишга чақирдилар.

Bild нашрининг ёзишича, 25 ёшли талаба Жо Ададе Боатенг томонидан ташкил этилган намойишда 1 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Эътиборлиси, акция маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган. Гамбург полицияси намойишчилар ғалаён бўлишига ишониш учун асос йўқлигини айтди.

«Тақиқлаш учун фақат шубҳанинг ўзи етарли эмас», деди полиция матбуот котиби Сандра Левгрюн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!