Халқаро Жиноят Суди Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхуни жиноий жавобгарликка тортмоқчи

Халқаро Жиноят Суди Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхуни жиноий жавобгарликка тортмоқчи

Нью Йорк Таймс газетасининг ёзишича, Халқаро Жиноят Суди Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхуни жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатида. Газета манбааларига кўра, Нетаньяху жуда кучли паникада экан. У АҚШ Президенти Байденга ҳам, бошқа лидерларга ҳам телефон қилган ва ўзини ҳимоя қилишга уринган.

Назаримда, муз жойидан кўчиб бошлади. Ҳали вазият анча вақт беқарор бўлиб қолаверади. Ва яқин 5-10 йил ичида Фаластин давлати пайдо бўлиб қолмайди. Айниқса, 1967 йилги чегаралардаги Фаластин бу яқин орада ташкил топиши қийин.

Лекин, Исроилнинг вазияти янада оғир. Исроил давлати тоғнинг тепасидан пастга тушиб бошлади. Энди у фақат пастликка қараб юради. Фаластин эса, албатта ташкид топади. Шу асримизнинг иккинчи ярмида юз берадиган энг катта ва қизиқ ходисалардан бири – Фаластин бўлади. Бошқа вариантни ўзи йўқ, деб ёзади сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!